Кейн

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳужумчиси Харри Кейн бир қатор гранд клублардан таклифлар тушаётган бўлсада, жамоада қолиш истаги бор эканлигини ма`лум қилди.

“Мен фақат бир жамоа футболчиси бўлишни истайман. Албатта, бу жамоадошлар, мураббийларнинг муносабатлари билан ҳам чамбарчас боғлиқдир. Бироқ мен шу ерда қолишни афзал кўраман.

Бизнинг машғулотлар базамиз ажойиб ҳолда. Янги стадион қурилмоқда. Ажойиб мураббий ва ёш иқтидорли жамоа. Шундай экан, барчаси ўз ўрида”, – деб айтиб ўтди Кейн.