Кейн ван дер Вартнинг 7 йил олдин "Тоттенхэм"да қилган ишини қилди

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби форварди Харри Кейн кеча “Ливерпул”га (2:2) қарши баҳснинг 87-дақиқасида белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади. Аммо, 95-дақиқада ҳакам “Ливерпуль” дарвозаси томон яна бир пенальти белгилади ва Кейн бу сафар зарбада адашмади.

Қизиғи шундаки, “шпорлар” сафида бундай ҳолат роппа-роса 7 йил муқаддам содир бўлган. Аниқроғи, 2011 йилнинг 5 февраль куни Рафаэл ван дер Варт “Болтон”га (2:1) қарши баҳсда белгиланган 2та пенальтининг бирини урган, бирини эса ура олмаган эди.

Маълумот учун, “Тоттенхэм” айни дамда 49 очко билан мусобақа жадвалининг 5-поғонасида бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!