Кейн йилнинг энг зўр футболчиси деб топилди

“Тоттенхэм” клуби хужумчиси Харри Кейн Англиянинг 2018 йилдаги энг зўр футболчиси номига сазовор бўлди.

24 ёшли ўйинчига ушбу мукофот London Football Awards ташкилоти томонидан тақдирланди. Бу ҳақида “Тоттенхэм” клубининг твиттери хабар бермоқда.

Маълумот учун, бу ташкилот мустақил журналистлар, собиқ футбол юлдузлари, АПЛ ва Британия футбол ассоциациялари ходимларидан ташкил топган.

Кейн Англия чемпионатининг ўтган мавсумида 29 та гол билан энг яхши тўпурар номини қўлга киритган, жорий мавсумда ҳам у етакчиликни қўлга олган (24 гол). Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Харри 52 учрашувда майдонга тушиб 56 марта рақиб дарвозасини ишғол этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!