Кейннинг дубли "Тоттенхэм"га ғалаба келтирди (видео)
Жавоб ўйини олдидан яхши имконият пайдо бўлди.
УЕФА Европа лигасининг 1/8 финал дастлабки учрашуви доирасида “Тоттенхэм” ўз майдонида Загребнинг “Динамо” клубини қабул қилди.
Лондондаги ўйин 2:0 ҳисобида “шпорлар”нинг ишончли ғалабаси билан якун топди. Шу куни “Тоттенхэм”га ғалаба келтирган голларнинг ҳар иккаласини ҳам Харри Кейн (25', 70') киритди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар