Кичкина клуб Месси, Мбаппе ва Неймарнинг устидан кулди
Бундеслиганинг навбатдаги турида Германиянинг амалдаги чемпиони “Бавария” ўз майдонида “Аугсбург” устидан 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мусобақа жадвалининг қуйи қисмида жойлашган “Аугсбург” бу натижа ҳақида ажойиб ахборот берди. Клуб вазиятдан фойдаланиб, ПСЖ юлдузлари Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Неймарнинг устидан кулди.
Матбуот хизмати бу уч футболчи суратини ноль рақами билан жойлади ва уларнинг ёнига ўз ўйинчисининг расмини 3 рақами билан қўйди.
Бу орқали “Аугсбург” матбуот хизмати жаҳон футболи юлдузлари Чемпионлар Лигаси доирасида иккита ўйинда “Бавария” дарвозасига йўл топа олмаганини, ўз футболчилари эса, бир ўйинда мюнхенликлар дарвозасини уч марта ишғол қилганини кўрсатди.
Фикрлар