Килиан Мбаппе жиддий жароҳат олди (фото)

ПСЖ форварди Килиан Мбаппе "Сент-Этьен"га қарши Франция Кубоги финал учрашувининг биринчи таймида жароҳат олди.

Баҳснинг 27-дақиқасида ҳимоячи Лоик Перрен форвардга қарши қўпол ўйнади ва учрашув бош ҳаками Амори Делерю ВАР қароридан сўнг уни майдондан четлатди.

Мбаппе ўйинни давом эттира олмади ва Пабло Сарабияга алмаштирилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)