Килиан Мбаппе: Мен ўз исмим билан машҳур бўлишни истайман
Ads

ПСЖ ва Франция терма жамоаси аъзоси Килиан Мбаппе Tuttosport нашрига интервью берди. Унда футболчи ўзини Тьерри Анрига солиштиришларидан мамнун бўлди.

"Бу мен учун фахр. Бироқ бу мени қизиқтирмайди. Мен ўз исмим билан машҳур бўлишни истайман. Иккинчи Анри эмасман. Кўпчилик мендан кўпроқ нарсаларни истаётганини биламан. Энди қаттиқ ишлашим керак", - дейди Мбаппе.