Килиан Мбаппе заҳира олинганига қандай муносабат билдирди? (Видео)

Кеча оқшомда Франция биринчилиги 22-тур доирасида "Пари Сен-Жермен" клуби ўз майдонида "Монпелье"ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғолиб бўлди.

Ушбу баҳсда парижликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе 57-дақиқада гол киритишни уддалади, бироқ 68-дақиқада ўз ўрнини Икардига бўшатиб берди.

Бу эса франциялик форвардга ёқмади ва ўз норозилигини Томас Тухелга билдириб қўйди.