Ким Роналдуга муҳтож? Энди ҳеч ким!
Ads

Европанинг амалдаги чемпионлари португалиялик суперюлдузидан ажралгач, маълум вақт шок терапиясини бошидан кечирганди, бироқ «Рома»га қарши учрашув шуни кўрсатдики, «Реал» озодликка эришган.

Суқланиб қараш йўқ, қўлларни паҳса қилиш йўқ, бошқа бирортаси гол урса нишонламаслик энди йўқ!

Криштиану Роналду «Реал Мадрид» учун кўп иш қилган, аммо у жамоадошларининг меҳнатини ҳар доим ҳам осонлаштиравермаган.

Португалиялик ҳужумчи ҳозирда «Ювентус»да, Лопетеги эса бундан эркин нафас олмоқда ва барчасини йўлга қўймоқда.

Чемпионлар Лигаси соҳиблигини ҳимоя қилишни улар ўтган мавсумги ярим финал иштирокчиси «Рома»ни 3-0 ҳисобида енгиш билан бошлади. Мадридликлар учрашувда тўлиқ ҳукмронлик қилди ва кўпроқ голлар уриш учун кўплаб хавфли вазиятлар яратишди.

Исконинг аниқ жарима зарбаси, Гарет Бейлнинг ўқдай зарбаси ва 7-рақамнинг янги эгаси Мариано Диасларнинг голлари «қироллик клуби»га муҳим ғалабани тақдим қилди ва «Сантьяго Бернабеу» Роналдусиз қийналмаслигини намойиш қилди. Аксинча, ёзда клубни тарк этган Роналду Испанияга биринчи марта қайтишида «Валенсия»га қарши учрашувда қизил карточкага лойиқ кўрилди.

Ҳеч ким Роналдунинг қаторасига уч марта Чемпионлар Лигасини ютиб олишидаги меҳнатларини инкор қилмайди, бироқ «қаймоқранглилар» унинг кетганидан заррача кучсизланиб қолгани йўқ.

Аксинча, Зидан қўли остида кўришимиз қийин бўлган жозибадор, ҳужумкор ўйини услубини намойиш қилмоқда. Агарда франциялик мутахассис Роналдунинг самарадорлигига кўпроқ суянган бўлса, Лопетеги жамоанинг саъйи-ҳаракатларига кўпроқ таянмоқчи.

Кечаги баҳсда Иско жарима зарбасини тепиш имкониятига эга бўлди. Роналду борлигида унинг ҳатто нуқтага яқинлашиши амри маҳол эди. Андалусиялик плеймейкер Даниеле Де Россининг жарима майдончаси яқинида ишлатган қўполлигидан кейин белгиланган жарима зарбасини ажойиб тарзда голга айлантирди.

«Рома» посбони Робин Олсен ҳатто қимирлагани ҳам йўқ. Унда Исконинг аниқ зарбасини қайтаришга имконият ҳам қолмаганди.

Бу билан Иско жарима зарбасидан ушбу йилдаги иккинчи голини киритди. Бунга эришиш учун унга тўртта имконият етарли бўлди. Алоҳида таъкидлаш керакки, 2018-йилда Роналду тўққиз марта жарима зарбасини йўллаган ва бирорта ҳам гол ура олмаган.

Португалиялик футболчи «Сантьяго Бернабеу»да барча имкониятларга тўлиқлигича эгалик қиларди. Унинг кетиши эса Искога ва бошқаларга ўзларини синаб кўриш ва бир поғона кўтарилиш учун йўл очилди.

Сўнгги беш учрашувда тўрт гол урган Бейл ниҳоят жамоанинг асосий фигурасига айланди. Унинг голи мукаммал бўлди, дарвозанинг узоқ нуқтасига йўллаган ракета зарбаси Олсенни яна ожиз қолдирди.

«Кўпроқ эркин бўлишимиз мумкин. Тахминимча, битта футболчига ишлагандан бир бутун жамоа бўлиб ишлаган маъқул» – деди Бейл ўйиндан олдин берган интервьюсида.

«Реал» асабларни жиловлаб, хушнуд кайфиятда ўйнади. Лука Модрич ҳам ярим ҳимояда беназир бўлди, Марко Асенсио ҳам ўз ўйинини кучайтириб бормоқда.

Ушбу ёзда «Лион»дан қайтарилган Мариано «Реал»даги иккинчи дебютида захирадан майдонга тушди. У ўйин якунида Европадаги иштирокини ажойиб старт билан бошлагани маълум бўлди.

Португалиялик суперюлдузнинг либосини қўлга киритган Диас Лопетегининг тактик схемаларида ва жамоавий ўйин кўрсатишда анча жонбозлик кўрсатди.

Сўнгги беш йилда Чемпионлар Лигасида Роналду эвазига тахтда ўтирган «Реал» бундан буёғига усиз эплашга уриниб кўради.