КК-2017. Финал ва 3-ўрин учун ўтказиладиган ўйинларга барча чипталар сотилди
Ads

Эртага Конфедерациялар кубоги-2017 турнирига якун ясалади. Тошкент вақти билан 17:00 да Москвадаги “Спартак-Арена” стадионида 3-ўрин учун Португалия хамда Мексика терма жамоалари баҳс олиб боришади. 23:00 да эса Санкт-Петербургдаги “Зенит-Арена” стадионида Чили хамда Германия термалари бош соврин учун майдонга чиқишади.

Россия Футбол Иттифоқи президенти Виталий Мутко ушбу ўйинлар учун сотувга чиқарилган чипталар аллақачон ўз эгаларини  топганлигини ва қолмаганини айтиб ўтди.

“Ғолиблар маълум – улар мухлислар. 600 мингга яқин томошабин ўйинларни бевосита стадиондан кузатиб борди. Барча ўйинлар ажойиб ўтди. Биз гранд жамоаларнинг ўйинларидан лаззат олдик. Бугунги келиб, финал ва 3-ўрин учун ўтказиладиган ўйин учун чиқарилган чипталарнинг барчаси сотиб бўлинди”, – деб айтиб ўтди Мутко рус ОАВга.