КК-2017. Россиядаги турнир мухлис йиғиш бобида учинчи бўлди

2017 йилги Конфедерациялар Кубоги ҳам ўз ниҳоясига етди. Амалдаги жаҳон чемпиони бўлган Германия термаси финалида Чилини минимал ҳисобда мағлуб этди ва ўз тарихида илк бор Конфедерациялар Кубогида ғолиб чиқди.

КК-2017. Чили – Германия ўйини  рекорд ўрнатди

Мазкур турнирда бўлиб ўтган 16 та баҳсни жами 628 304 нафар томошабон бевоситда стадиондан туриб кузатди. Бу ҳар ўйинга ўртача 39 269 нафар мухлис демакдир.

Умумий ҳисобда эса бу йилги турнир тарихда мухлис йиғиш борасида учинчи ўринни эгаллади. 1999 йил Мексикада ўтган турнирни 970 000 ва 2013 йил Бразилияда ўтган турнирда эса 804 659 нафар мухлис стадиондан туриб учрашувларни кузатишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!