Классикодан олдин ўқинг. Давринг тугади, Бэйл! (Эркин Ғайбуллаев блоги)
Ads

Уэльслик футболчи Испания пойтахтида қарийб олти йилдан бери яшаётганига қарамай испанчани тузукроқ гапира олмаслиги сабаб “Реал” кийиниш хонасида ажралиб қолмоқда.

Ирландия ва “Ливерпуль” собиқ вакили Жон Олдрижга кўра Бэйл майдонда ўзини ўнглаб олиши учун испанчада атиги учта сўзни ўрганиб олиши кифоя қиларкан. Аммо “Тоттенхэм”нинг собиқ вакили учта сўздан иборат сўкинишни айтганидан кейин Олдриж у буни эмас жамоадошлари, реферилар билан мулоқотда асқотадиган сўзни ўрганишни назарда тутганини тилга олди.

Вақт ўтиб британияликлар учун чет элдаги вазият ўзгариб бормоқда. Мадриддаги олти йиллик фаолиятига қарамай Гарет Бэйл турли миллат вакилларидан таркиб топган кийиниш хонасида анча қийинчиликка учрамоқда.

Бу муаммолар билан бирга уэльслик футболчининг ўйинидаги камчиликлар ҳам унинг клубдан кетишини ҳар қачонгидан ҳам аниқроқ кўрсатиб қўймоқда.

Бэйлга яқин кишиларга кўра у таркибнинг қолган қисми билан машғулотлар ёки ўйин вақтида кам мулоқот қилади. У яккахон ўзи қолишни истар экан. “Биз уни гольфчи деб атаймиз” – деди Тибо Куртуа яқинда берган интервьюсида.

“Айтиш жоизки, ундаги иқтидорга қарамай, ундаги уятчанлик истеэдоди порлашига тўсқинлик қилмоқда. Мен Мадриддагилар каби яшайман. Кеч овқатланаман, кечроқ ухлашга ётаман.”

“Бошқа куни биз бутун таркиб билан кечки овқатга йиғиладиган бўлдик. Аммо Бэйл ва Кроос келишмади. Улар кечки овқат вақтини жуда кеч деб ҳисоблашди. Биз ресторанда овқатланишни 21:30 га мўлжалладик. Аммо 22:15 да овқатланишни бошладик. Тунга бориб қаҳва ичдик ва соат 1:00 да ухлашга ётдик. Биз ҳар куни эрталаб соат 11:00 да машғулот ўтказамиз. Менимча бу қулай вақт. Аммо Бэйл “мен сизлар билан бора олмайман, 11:00 да ухлайман” деб узр сўради.”

Кико Касилья кетганидан кейин унинг ёнидан жой олган Марсело ҳам Бэйл билан мулоқот ўрнатишга уриниб кўрган аммо уддасидан чиқа олмаган. “Кико мендан кейин эди ва биз кун бўйи гаплашишга одатлангандик, ҳозир эса гаплашишга ҳеч ким йўқ” – деган Бейл ўз интервьюсида.

“Бэйл жамоада, аммо биз инглизча гапиришга мажбурмиз. Биз имо-ишоралар ва салом (hi, hello) ва хайрни (goodbye) айтамиз.”

Майдонда ҳам у асосий таркибдаги муқим ўрнини йўқотиб қўйди. “Тақачилар”нинг собиқ вакили декабрда бўлиб ўтган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан кейин бирорта ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилгани йўқ. Сўнгги 7 ўйиннинг атиги иккитасида илк дақиқалардан майдонга тушган. Сантьяго Солари кўпроқ ёш футболчи Винисиус Жуниорга ишонч билдирмоқда.

“Леванте”га қарши ўйинда бу вақт оралиғида у ягона голини пенальтидан киритди. Хабарларга кўра, “Жирона”га қарши ўйиндан кейин унга бўлган сўнгги ишонч учқунлари ҳам поёнига етган.

Аксинча Карим Бензема бир бош юқорига сакради ва Ла Лигада Бэйлдан анча самарали натижаларга эришмоқда.

Бэйл келаётган ёзда Эден Азар, Кристиан Эриксен ёки бошқа қимматроқ трансферни осонлаштириш мақсадида клубни тарк этиши мумкин. Унинг эришган натижаларига қарамай “Сантьяго Бернабеу”дагилардан камгинаси Бейлнинг қолишини истайди.

Аслида британиялик футболчиларнинг хориждаги саргузаштлари унчалик чиройли якун топмаган. Дэвид Платт, Гари Линекерлар бошқа авлод вакиллари. Бугунги кунда ажойиб натижа қайд этаётган Жейдон Санчо ҳам мустасно ҳолат. Кўпчилик британлар четда мослашиб кетишга жуда қийналишган.

Испанчаси йўқлиги, дўстлари қолмагани, борган сари кам ўйин амалиётига эга бўлиши Бэйлнинг Мадриддаги даври ўз якунига етиб келганидан дарак бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
28/02/2019 10:14
Бэйл хам жарохат олиб практика камлигидан олдинги юлдуз эмас
&
darwesh
28/02/2019 10:13
Гап Бэйлда булмаса керак. Хозирги кунда реал барсадан анча слабый