Кличконинг енгилмас нокаутчи боксчига қарши жанги рекордларни янгилаши мумкин

  • 11 декабрь, 2016, 13:11
  • 0
  • Бокс

Украиналик боксчи Владимир Кличко ва супер оғир вазн тоифасининг IBF камари соҳиби британиялик Энтони Жошуа ўртасидаги жанг мухлислар ташрифи бўйича рекорд ўрнатиши мумкин.

BBC тарқатган хабарга кўра, жанг 29 апрель куни Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтади.

Бундан олдинги рекорд 1939 йилда ўрнатилган бўлиб, ўшанда Лина Харви ва Жок Макэвой ўртасидаги тўқнашувни 90 минг мухлис томоша қилган.

– Ҳозир “Уэмбли” 80 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира олади, аммо биз вақтинчаликка жойларни 90 мингга кўпайтиришимиз мумкин, дейди Жошуанинг промоутери Эдди Хирн.

Кличко – Жошуа жанги шунингдек, Британияда трансляциялар сотуви борасида ҳам рекорд ўрнатиши мумкин. Айни дамда бу борадаги рекорд Рикки Хаттон ва Флойд Мейвезер ўртасидаги жангга тегишли. 2007 йили бўлган жанг трансляцияси 1,2 млнга сотилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!