Клопп: Биз
Ads
 

Англия премьер-лигасининг 21-турида "Манчестер Юнайтед" жамоаси ўз мухлислари кўз ўнгида "Ливерпуль"ни қабул қилади.

Ушбу учрашувдан олдин "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп бўлажак баҳс ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ҳаммамиз бўлажак учрашувни интизорлик билан кутяпмиз, - деди Юрген Клопп. - Ҳар икки жамоа ҳам юқори спорт формасида. Демак, ўйин зўр бўлади. Мухлислар майдонда ҳақиқий курашни кўради. Буни юз фоиз кафолатлайман.

Англия чемпионатида "Ливерпуль" 44 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. "Манчестер Юнайтед" эса 39 очко жамғариб, олтинчи поғонани эгаллаб турибди.

SPORTS.uz