Клопп: Кариуснинг "Бешиктош"га ўтаётганидан хабарим йўқ

Англиянинг "Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп жамоа дарвозабони Лорис Кариуснинг "Бешиктош"га ўтаётгани борасида ҳеч қандай ахборотга эга эмаслигини айтди.

“Менга бу ҳақда ҳеч нарса дейишмади. Кариуснинг "Бешиктош"га ўтаётгани ҳақида ҳеч нима эшитмадим”, - дейди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ тур клуби 25 ёшли германиялик посбонни мерсисайдликлардан икки йилга ижарага олаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!