Клопп
Ads

"Amazon" кино студияси Англиянинг "Ливерпуль" клуби ҳақида ҳужжатли фильм яратишни режалаштираётганди.

Компания мерсисайдликлар раҳбари Жон Генри билан ушбу фильм борасида келишувга эришган бироқ жамоа бош мураббийи Юрген Клопп бундай фикрга қарши эканлигини билдирган.

Германиялик мутахассис суратга олиш ишлари жамоага ҳеч қандай наф келтирмаслигини ва камералар олдида футболчилар ноодатий ҳаракатланишларини таъкидлаб ўтган.

Айтиб ўтиш жоизки, аввалроқ "Amazon" "Манчестер Сити" клуби ҳақида "All or Nothing" сериалини яратишганди. Суратга олиш жараёни жамоанинг машғулотларида, учрашувлар давомида ҳамда кийиниш хонасида бўлиб ўтган.