Клопп: Натижадан хурсандман, аммо жавоб ўйинни ҳам бор

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ 1/4 финалининг дастлабки ўйинида "Порту" (2:0) устидан қозонилган ғалабага ўз фикрларини билдирди.

"Бахтиёрмиз, аммо бу биринчи ўйин холос. Жавоб ўйини жуда оғир бўлади. "Энфильд"да иккита гол урдик, ўйинни катта қисмини тўлиқ назорат қила олдик. 

Биз рақибга кўп стандартларни туҳфа қилдик. Менинг назаримда "Порту" 40 фоиз стандартлардан гол ура олади. Иккинчи бўлимда дарвозани нишонга ололмадик, аммо 2:0дан сўнг футболчиларни танқид қила олмайман.

Жавоб учрашуви қийин бўлади. Энди сафарда ҳам жанг қилишимиз керак", - деган Клопп сўзларидан келтирмоқда BBC.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!