Клопп: Неймардан сўнг Мессини сотиб олиш ҳам оддий ҳолга айланди

Англиянинг “Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клоппнинг сўзларига кўра у “Барселона” Неймарни ПСЖга трансфер қилганидан сўнг, хатто энди Лионель Мессини сотса ҳам бундан ажабланмаслигини айтди.

“Биз ҳозирги замонда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигига ишондик. Мессининг ҳозирги товон пули 300 млн еврони ташкил этади ва ойнинг оҳиригача қайсидир клуб бу пулни тўлаши мумкин. Аввал бир футболчи учун 300 миллион тўлаш бу ҳақиқатга тўғри келмасди. Энди эса бу оддий ҳолга айланди”, - дейди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, парижликлар 25 ёшли бразилиялик футболчи учун "Барселона"га 222 млн евро товон пули тўлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!