Клопп: Погба - жаҳон даражасидаги футболчи
Ads

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс олдидан рақиб жамоа хавбеки Поль Погба ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Погба – жаҳон даражасидаги футболчи ва у “Манчестер Юнайтед” сафида тўп сурмоқда. Биз эса унга қарши ўйнашга тайёр бўлишимиз керак.

Погбани “Ливерпул”да ўйнашини хоҳлармидим? Агар бу саволга жавоб берсам нималар бўлишини мендан кўра яхшироқ биласизлар. Шу боис мен бунга жавоб бермайман”, - дейди германиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” – “Манчестер Юнайтед” баҳси 16 декабрь куни бўлиб ўтади.