Клопп: ПСЖ Франция чемпионатида эмас,
Ads

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ 5-турида ПСЖ билан бўладиган ўйинга тайёргарлик ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Парижда ғалаба қозонамиз деб айтиш қийин, аммо ҳаракат қилиш зарур. Иккита ажойиб жамоа гуруҳда қизиқарли ҳолатда учрашади. Биз “Црвена Звезда”га плей-оффга чиқиш учун кураш имкониятини бердик.

– Аммо биз буни хоҳламаймиз. Биз шунчаки кейинги ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. ПСЖ чемпионатда етакчилик қилмоқда. Биз билан ҳам шундай ўйнашига имкон бермаслигимиз зарур. Улар "Ливерпуль" билан ЕЧЛда ўйнайди.

– Неймар ва Мбаппе? Янада кучлироқ ўйинга ҳозирлик кўриш керак. Кимга қарши ўйнаш кераклигини билмаётган экансан шундай бўлади, – дейди Клопп.