Клопп қилмиши учун жазога тортилди
Ads

Англия футбол ассоциацияси "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппнинг “Эвертон”га қарши баҳсда амалга оширган хатти-ҳаракатлари тўғрисида ўз қарорини эълон қилди.

Эслатиб ўтиш лозимки, германиялик мутахассис Англия Премьер-лигаси 14-туридан ўрин олган "Эвертон"га қарши баҳснинг сўнгги дақиқасида Дивок Ориги томонидан киритилган голдан сўнг майдонга югуриб тушган эди.

Англия футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитаси эса юқоридаги ҳолат юзасидан Клоппга 8 минг фунт жарима қўллади ва жидий огоҳлантириш берди.