Клопп: Қийин гуруҳ кутган эдим, шундай бўлиб чиқди
Ads

"Қизиллар" гуруҳда Франциянинг ПСЖ, Италиянинг "Наполи" ва Сербиянинг "Црвена Звезда" жамоаларига қарши баҳс олиб борадиган бўлишди.

"Мен қийин гуруҳ кутган эдим ва шундай бўлиб чиқди. Аслида ЕЧЛда бошқачаси бўлмайди. Бу жаҳонда клублар миқёсидаги энг кучли турнир ва доимо кучли жамоалар қатнашади.

ПСЖ - дунёдаги энг қизиқарли жамоалардан бири. Ўйлашимча, уларнинг мақсадлари чемпионлик. Шундай экан, бизни олдинда иккитиа қизиқарли ўйин кутиб турибди.

"Наполи" билан эса мавсум олди тайёргарлиги жараёнида ўйнаб, ғалаба қозонган эдик. Бироқ олдиндаги учрашув умуман бошқача ўтади. Мен "Боруссия"да ишлаб юрган вақтимда Неаполга борганман ва у ерда мухлислар қандай қўллаб-қувватлашларини яхши биламан.

"Црвена Звезда"нинг ўйиини кеча кўрдим. Улар гуруҳга чиқишди ва бу жамоага қарши ўйин ҳам қизиқарли ўтади", - деди германиялик мутахассис.