Клопп

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп “Реал”ни бошқаришга рози бўлди.

Бироқ, испан нашрларининг ёзишича германиялик мутахассис бунинг учун “қироллик клуби” раҳбарияти олдига иккита шарт қўйган. Биринчиси Муҳаммад Салоҳни сотиб олиш бўлса, иккинчиси  жамоа дарвозасига Давид Де Хеани олиб келиш.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” раҳбарияти жамоа бошқарувига Маурисио Почеттинони (“Тоттенхэм”) олиб келиш фикридан қайтгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу лавозимга бундан ташқари “Наполи” собиқ устози Маурисио Сарри ҳамда “Арсенал”дан кетган Арсен Венгерларнинг ҳам номзоди борлиги айтилмоқда.