Клопп: ВАР яхши ишлаши мумкин, лекин 100% аниқ деб бўлмайди

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп видео ассистент хакамлар (ВАР) борасидаги фикрини билдириб ўтди.

"ВАР жуда яхши ишлаши мумкин. Тизим ҳеч қачон 100% аниқ ишламайди, буни барча яхши яхши билади. Тўғри ишламаётган бир нечта нарсалар мавжуд.

ВАР ўйиндан ташқари ҳолат ва тўп қўлга теккан вазиятлар борасида яхшироқ ишлаши керак. УEФА томонидан бир қанча яхши ғоялар таклиф қилинганди. Умуман олганда барчаси яхшиланиш учун ишламоқда.

Хатолар учун доим жой бўлади. Бу омилларни инсонлар яратади. Инсон эса ҳеч қачон идеал бўлолмайди. Ҳеч ким идеал даражада ишлашни талаб қилмайди, биз шунчаки тўғри ишлашга уринамиз," - деди Клопп.