Клозе

Афсонавий ҳужумчи Мирослав Клозе “Бавария” клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг ассистентига айланди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, 41 ёшли Клозе немис гранди билан 2021 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолаган. Таъкидлаш керакки, у бунгача “Бавария U17” жамоасини бошқариб келаётган эди.

Клозе 2007-2011 йилларда “Бавария” сафида тўп сурган ва 98 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 24 та гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)