Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ал-Айн" финалда!

Унда мезбон мамлакат - БААнинг "Ал-Айн" жамоаси Либертадорес кубоги ғолиби, Аргентинанинг "Ривер Плейт" клубига қарши баҳс олиб борди.

"Ҳазза бин Зайид" стадионида кечган беллашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида кучлар тенг келди - 2:2. Пенальтилар сериясида эса қитъадошларимиз 5:4 ҳисобида зафар қучиб, финал йўлланмасига эга чиқишди.

"Ал-Айн"нинг ҳал қилувчи учрашувдаги рақиби эса эртага бўлиб ўтадиган "Кашима Антлерс" - "Реал" ўйининидан сўнг маълум бўлади.

Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ярим финал

“Ривер Плейт” (Аргентина) – “Аль-Айн” (БАА) 2:2 (2:1, 0:1, 0:0, 0:0), пенальтилар серияси - 4:5
 
Голлар: 0:1 – 3, автогол Пинола, 1:1 – 11 Борре, 2:1 – 16 Борре, 2:2 – 51 Кайо.
 
“Ривер Плейт”: Армани, Майдана, Каско, Монтиель, Пинола, Фернандес (Кинтеро, 55), Понсио (де ла Крус, 87), Паласиос (Перес, 55), Мартинес (Скокко, 90), Борре, Пратто.
 
“Аль-Айн”: Эсса, Ахмед, Сиотани, Ахмед, Эль-Шахат, Файез, Барман (Абдуррахман, 82), Думбия (Надер, 107), Кайо, Берг (Мохаммед, 75), Абдуррахман (Яслам, 64).
 
Пеналтилар серияси – 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 4:5.
 
Огоҳлантиришлар: Пинола (9), Эль-Шахат (50), Борре (54), Кайо (61), Ахмед (80), Каско (89), де ла Крус (112).

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!