Коэнтрао нима учун “Реал”дан кетганлигини айтиб ўтди
Ads

Трансфер ҳуқуқи Мадриднинг “Реал” клубига тегишли бўлган, айни вақтда Португалиянинг “Спортинг” жамоасига ижарага берилган Фабио Коэнтрао “Реал”дан кетиш сабабини айтиб ўтди.

“Мен Мадридда қолишим мумкин эди. Бироқ бундай ҳолата мен у қадар кўп ўйин амалиётига эга бўлмас эдим. Криштиану мени шу ерга келишимни қўллаб-қувватлади.

Ҳозир ўзимни олдингига нисбатан, яхши сезмоқдаман. Менга Жоржи Жезуш сингари профессионал мураббийлар ёқади. У футболчиларнинг “тилини топа билади”. У менга секин-аста юкламаларни кўпайтириб бормоқда. Бу нормал ҳолат. Кейинчалик, бу мени машғулотлар ва ўйинларда яхши формада бўлишимни та`минлайди”, – деб айтиб ўтди Коэнтрао