Коэнтрау ЖЧ-2018 турнирида қатнашишдан бош тортди
Ads

“Спортинг” ярим ҳимоячиси Фабиу Коэнтрау Португалия терма жамоаси сафида ЖЧ-2018 турнирида иштирок этишдан бош тортди, 30 ёшли спортчи термадаги фаолиятига якун ясамаганини таъкидлаб ўтган.

Олдинги ҳафта мен мураббийлар штабига оғир ўтган мавсумда ўзимни яхши ҳис қилмаётганимни айтдим ва Португалия термаси билан жаҳон чемпионати иштирок эта олмайман. Мен ҳеч қачон мамлакат шарафини ҳимоя қилишдан бош тортмаганман ва умид қиламанки, келажакда яна термага қайтаман. Мен сизлар билан қоламан ва қўллаб-қувватлайман. Омад болалар! – деб ёзади Коэнтрау ўзининг Фейсбук саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Коэнтрау Португалия термаси билан Европа чемпионати-2012да бронза медалини қўлга киритган.