KOK (King of Kings) турниридаги ўзбек жангчисининг рақиблари маълум бўлди (Видео)

25 октябрь куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида “Бушидо Қозоғистон” промоутерлик лигаси томонидан К-1 йўналишида катта турнир ўтказилиши ҳақида маълум қилган эдик. Унда икки нафар ҳамюртимиз Бобур ва Жамшид Тагиевлар иштирок этишидан ҳам хабардорсиз. 71 кг вазн тоифасида супер саккизлик баҳсларида ўз жангларини ўтказадиган Бобур Тагиевнинг рақиблари ҳам маълум бўлди. Яна шуни қўшимча қилиш лозимки, супер саккизлик турнири  яккакураш оламида KOK (King of Kings) номи билан машҳурдир.  

Қуйида ҳамюртимизнинг рақиблари билан танишишингиз мумкин.

Нуртаза  Жумаханов (Қозоғистон)

 «Tobet Top Team» жамоаси аъзоси

23 ёш,

Бўйи– 184 см,

Натижалари: муайтай бўйича Осиё чемпиони ҳамда кўп карра Қозоғистон чемпионати ғолиби.

Аскар Ахмет (Қозоғистон)

 «Smet» жамоаси аъзоси.

22 ёш,

Бўйи– 176 см

Натижалари: муайтай бўйича Қозоғистон кубоги ғолиби, Европа очиқ чемпионати кумуш медаль соҳиби.

Аброр Ҳакимов (Қирғизистон)

 «GERMES PROFFEE» жамоаси аъзоси.

22 ёш,

Бўйи– 183 см

Натижалари: кикбоксинг бўйича халқаро спорт устаси, (Wako-2017) жаҳон кубоги ғолиби, Осиё чемпиони (Wako-2018), 2019 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби, К-1 WAK-1F бўйича Марказий Осиё чемпиони.

Айдос Айнабеков (Қозоғистон)

 «Smet-Kazygurt» жамоаси аъзоси.

30 ёш,

Бўйи– 180 см

Натижалари: 2008 йил бокс бўйича Қозоғистон чемпиони, 2009 йил Қозоғистон кубоги финалчиси, 2011 йил муайтай бўйича Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири кубоги совриндори, 2012 йил Қозоғистон чемпионатининг совриндори, 2012 йил К-1 бўйича Қозоғистон чемпиони, 2012 йил ушу-санда бўйича Қозоғистон чемпионати совриндори, 2013 йил кикбоксинг бўйича Қозоғистон чемпионати совриндори, 2013 йил муайтай бўйича Қозоғистон кубоги совриндори, 2014 йил К-1 бўйича Қозоғистон кубоги финалчиси, 2015 йил муайтай бўйича Қозоғистон чемпионати ва кубоги финалчиси.

Жанибек Канатбаев (Қозоғистон)

 «Smet FC» жамоаси аъзоси.

21 ёш

Бўйи- 178 см

Натижалари: муайтай бўйича JAÝYNGER камари соҳиби,  2015 йил жаҳон кубоги кумуш медаль соҳиби ҳамда 2016 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали эгаси, соҳилбўйи ўйинларининг кумуш медаль совриндори, 2018 йилги  жаҳон чемпионатининг  А-класс тоифасида бронза медали эгаси.

Иван Добринин (Қозоғистон)

 «Arlan MMA Pro Team» жамоаси аъзоси.

Натижалари: муайтай бўйича Қозоғистоннинг кўп карра чемпиони, Болқон чемпионатининг бронза медали соҳиби, кикбоксинг бўйича Қозоғистон чемпиони, кунг-фу бўйича Қозоғистон чемпиони ва жаҳонч чемпионати совриндори.

Ҳамюртимиз Бобур Тагиев эса, 1994 йил Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. Бўйи-176 см, фаолияти мобайнида муайтай бўйича жаҳон чемпиони, кикбоксинг бўйича Осиё чемпиони,  "EM LEGEND" йўналишида жаҳон чемпиони унвонларини қўлга киритган. Профессионал йўналишда кўплаб халқаро турнирлар ғолиби саналади.

Қуйида ушбу турнирга оид видеороликни ҳам томоша қилишингиз мумкин.

Ўзбекистонлик ака-укалар Қозоғистондаги супер жангларда иштирок этади

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)