Конор Макгрегор энди чемпион эмас

UFC бўйича икки вазн тоифасида жаҳон чемпиони Конор Макгрегор ортиқ чемпион эмас. Ташкилот тарқатган хабарга кўра, ирландиялик жангчи ярим енгил вазндаги камаридан воз кечган.

Бироқ MMA Fighting маълумотига қараганда Макгрегор UFCнинг бундай қарор чиқаришига қарши чиққан.

Энди ушбу вазнда вақтинчалик чемпионлик Жозе Алдуга тегишли бўлиб туради. Чемпионлик титули соҳиби 10 декабрь куни бўлиб ўтадиган UFC 206 мусобақасида Энтони Петтис ва Макс Холлоуэй ўртасидаги жангдан сўнг аниқланади.

Макгрегор енгил вазнда чемпион бўлмасидан олдин, UFC икки камарнинг биридан воз кечиш кераклигини маълум қилган. Ирландиялик жангчи титулларни ҳимоя қилишни режалаштирганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!