Конор Макгрегор энди профессионал боксда Мейвезерга қарши рингга чиқиши мумкин

  • 2 декабрь, 2016, 15:30
  • 0
  • Бокс

MMA жангчиси Конор Макгрегор Калифорнияда боксда иштирок этиш лицензияга олди. Ирландиялик спортчи UFCда икки вазн тоифаси бўйича жаҳон чемпиони ва энди у профессионал боксда рингда ҳам ўз омадини синаб кўриши мумкин.

ОАВда эса Макгрегор ва Флойд Мейвезер жанги ташкил қилиниши мумкинлиги ёзилмоқда. Макгрегор америкалик чарм қўлқоп устаси бокс қоидалари бўйича урушишга тайёр. Олдинига кичик Мейвезер ҳам бунга қарши эмасдек эди, бироқ сўнгги вақтларда унинг  жамоаси бу мавзудан ўзларини четга олишга ҳаракат қилмоқда.

Флойд Мейвезер ҳозирда Багам оролларида дам олмоқда ва Макгрегор ҳақида ўйлагани йўқ. Агар улар Конорни йўлдан олиб ташлашни истасалар, боксда кучларини синаб кўрсин, – дейди америкалик боксчининг маслаҳатчиси Леонард Эллерб.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!