Конор Макгрегор катта футболга аралашмоқчи

“Ливерпуль” хўжайини Жон Генри клубни сотувга қўйганидан хабарингиз бор. Жамоани сотиб олиш истагини билдираётган харидорлар ўз мақсадини ошкор қила бошлади.

Аралаш жанг санъатлари юлдузи Конор Макгрегор ҳам ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали Англия премьер-лигасининг энг зўр жамоаларидан бирини сотиб олишга қарор қилганини маълум қилди.

- Бу клубни мамнуният билан сотиб оламан. “Ливерпуль” сотувга қўйилгани ҳақида эшитишим билан бу савдога оид маълумотларни сўрадим. Воқеалар кутилмаган томонга ўзгариб кетди, - деб ёзди Конор Макгрегор.

Жон Генри 2010 йилда сотиб олган клубини 4,6 миллиард еврога баҳоламоқда. Дубайлик сармоядорлар 4,9 миллиард евро тўлашга тайёрлигини билдирган.

Демак, “Ливерпуль” харидорлари ўртасида кураш қизғин кечади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!