Контадор
Ads

“Вуэльта” кўп кунлик пойгалари ташкилотчилари пойгада етакчилик бибини испаниялик Альберто Контадорга топширишга қарор қилишди.

Аслида, биринчи рақам ушбу кўп кунликнинг сўнгги ғолибига топширилиши керак эди. Бироқ колумбиялик Найро Кинтана бу йилги мусобақани ўтказиб юборади.

Кўп кунликнинг 2016 йилги баҳсларида иккинчи ўринни британиялик Кристофер Фрум эгаллаганди, аммо ташкилотчилар Контадорнинг фаолиятини якунлаётганини ҳисобга олган ҳолда, шундай қарорга келишган.

Қайд этиш лозим, 34 ёшли спортчи “Вуэльта” кўп кунлигида 2008, 2012 ва 2014йилларда ғалаба қозонган.