Конте: Англия ЖЧ-2022га ажойиб таркибга эга бўлади
Ads

«Челси» бош мураббийи Антонио Конте Англия U17 терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги ғалабаси ҳақида ўз фикрларини айтди.

Унинг таъкидлашича, инглизлар ЖЧ-2022 мусобақасига зўр жамоани тайёрлаши мумкин.

«Англияда футбол юқори тезликда ривожланмоқда. Бу йил нафақат ўсмирлар, балки U-19 ва U-20 терма жамоалари ҳам ажойиб ютуқларни қўлга киритди. Бу Англия футболи ўсиб бораётганини англатади.

Ишончим комил, келажакда Англия терма жамоасини мағлуб этиш осон бўлмайди. Мана шундай иқтидорли ёшларга эга бўлсангиз, ЖЧ-2022 мусобақасига кучли терма жамоани шакллантиришингиз мумкин», - деб Конте сўзларини келтирмоқда The Telegraph нашри.

Минбар

Барча блоглар