Конте: Биз финалдаги каби яна камчилик бўлиб қолдик

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте Англия Суперкубоги учун кечган “Арсенал”га қаршу баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен Педро билан бўлган вазиятни кўрмай қолдим. Шу боис, ўша вазиятни баҳолай олмайман. Англия  кубоги финалида ҳам биз камчилик бўлиб қолган эдик. Эшитишимча, ҳакам бизнинг фойдамизга пеналти белгиламабди. Аммо бу вазиятни ҳам кўра олмадим.

Биз ўз ўйинимизни яхшилаш борасида иш олиб борамиз. Жамоамда мавсум олди жараёни қийин кечди. Энди АПЛ ўйинларига яхши тайёргарлик кўришимиз лозим”, – деб айтиб ўтди италиялик мутахассис.