Конте: Бу мавсум менинг фаолиятимдаги энг қийини бўлади
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте янги мавсум олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу йилги мавсум – менинг фаолиятимдаги энг қийини бўлади. Шунга сабаблар бор.

Англияда босим юқори. Бу жаҳондаги энг кучли лига. Унда 6 жамоа ғолиблик учун курашади ва фақат биттаси ғолиб чиқади ва яна 3 таси ЕЧЛга чиқади.

Биз охирига қадар чемпионликка ҳаракат қиламиз. Албатта, бу осон бўлмайди. Бироқ биз ушбу вазифани амалга ошириш учун иш олиб бормоқдамиз. Босим доимо бир хил бўлган ва бу нарса менга ёқади.

Бундай ишчан ва кучли футболчиларни шуғиллантириш мен учун жуда ёқимли”, – деб айтиб ўтди клуб расмий сайтига италиялик мураббий.

Минбар

Барча блоглар