Конте: Ҳайронман, нега ҳамма менинг келажагим борасида гапирмоқда

Англиянинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте келажаги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мавсум бошидан бери менинг кетишим борасида гапиришмоқда. Мен “Челси”да қолишни истайман. Мени бу клуб билан яна 18 ойлик шартномам бор.

Билмайман, нима учун  одамлар менинг кетишим ҳақида гапиришмоқда. Қайтараман, мен шартномани хурмат қиламан. Уни 3 йилга имзолаганман.

Ҳайронман, инсонлар нимага бошқа топ-клубларнинг эмас, фақат менинг келажагим борасида гапиришмоқда”, – деб айтиб ўтди Конте.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!