Конте ҳушини йўқотган Канте ҳолати ҳақида сўзлаб берди

 

“Челси” жамоаси бош мураббийи Антонио Конте машғулотлар вақтида ҳушини йўқотган Н’Голо Кантенинг ҳолати ҳақида сўзлаб берди.

Франциялик футболчи “Манчестер Сити”га қарши Англия чемпионати 28-тур ўйини олдидан машғулотлар вақтида ҳушини йўқотганди.

“Канте яхши ҳолатда ва у “Кристал Пэлас” билан ўйинда иштирок эта олади. У бутун ҳафта шуғулланди, унинг аҳволи барқарор. Жума куни совуқ бўлганди ва у кийиниш хонасида ҳушидан кетган эди. ”

Ушбу ҳолатдан кейин шифокорлар турли текширувлар ўтказиб, унинг жисмоний ҳолати қай дажарада эканини аниқлади. “Манчестер Сити” билан ўйинда у майдонга тушиши мумкин эди, аммо унинг ҳаётини хавф остига қўйишни истамаган. Ҳозир барчаси яхши”, – деди италиялик мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!