Конте: Мората бизнинг ўйин услубимизга мослашиши учун вақт керак

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте жамоанинг янги аъзоси Альваро Моратанинг кўрсатаётган ўйини ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Билингки, машғулотларда ўзини кўрсата олган футболчи, яхши футболчи ҳисобланади. Моратанинг ҳужумчи эканлигини унутмаслигимиз лозим. У ўз устида яна ишлаши керак, бу одатий ҳол. Унинг биз билан шуғулланаётганига бор йўғи бир ҳафта бўлди.

Унинг тўлиқ жисмоний ҳолатига қайтиши ва бизнинг ўйин услубимизга мослашиши жуда муҳим. Бунинг учун эса унга бироз вақт керак. Бу одатий ҳол”, - дейди италиялик мутахассис Football Italia нашрига берган интервьюсида.