Конте ва унинг эски танишига АПЛ гранди қизиқиб қолди
Ads

Лондоннинг "Челси" клуби собиқ бош мураббийи Антонио Конте яна АПЛ клубини бошқариши мумкин.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 49 ёшли италиялик мутахассисга "Манчестер Юнайтед" клубидан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Манкуанликлар шунингдек жамоа спорт директори лавозимига Конте билан “Ювентус”да бирга фаолият юритган Жузеппе Мароттани ҳам таклиф қилишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ МЮдан кетиши кутилаётган Жозе Моуриньо ўрнига шунингдек “Реал”ни кетма-кет 3 марта ЕЧЛ ғолиби қилган Зинедин Зиданнинг келиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.