Конте: Янги чўққиларни забт этиш учун тўғри йўл танладик

“Челси” бош мураббийи Антонио Конте мавсумнинг иккинчи ярмида жамоадан қандай натижаларни кутишини айтиб ўтди.

- Биз реал фикрлаб, ўзимизнинг ўйин даражамизни билишимиз керак. Хозирда, Чемпионлар лигасида иштирок этиш учун кураш олиб боряпмиз.

Келажакда 2-3 янги футболчиларни ўз сафимизга қўшишимиз керак, аммо 8 ўйинчи кўплик қилади.

Эслатиб ўтмоқчиманки, ёзда биз катта харажатларсиз 8 футболчини жамоага олиб келдик, шу қатори баъзи бир жамоалар 2-3 янги футболчи сотиб олиб катта маблағ юқотди.

“Челси”га янги, мустаҳкам пойдевор керак, бунинг учун 15 футболчи керак. Ўтган ёзда янги 8та футболчини сотиб олишимиз, бу жамоанинг пойдевори ва асоси йўқлигидан далолат беради.

Аввалроқ тажрибали ва истеъдодли футболчиларни юқотдик ва бунга кўникишимиз керак.

Хозирда, вазиятни тушуниб, бу лаҳзаларни қўлдан бой бермасдан янги “Челси” базасини қўришимиз керак. Бу ҳаммаси янги чўққиларни забт этиш учун тўғри йўл, - дея Контенинг сўзларини келтиради Daily Mail нашри хабар беришича.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!