Контега Англиядан иш топилди

Мавсумлар оралиғида “Челси”дан истеъфога чиқарилган италиялик мутахассис Антонио Конте "Манчестер Юнайтед" клубини бошқариши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича манкуанликлар раҳбарияти айнан 49 ёшли мураббийга янги мавсумни омадсиз бошлаган португалиялик мутахассис Жозе Моуриньонинг ўрнига муносиб номзод сифатида қарамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Конте “Челси”ни қабул қилиб олган дебют мавсумидаёқ Англия чемпионлигини тантана қилган эди. Моуриньо эса ортда қолган 2та мавсумда ҳам ғолибликни уддалай олмади.