Коронавирус сабаб Про лига тақвимида ўзгариш юзага келди

3 июль куни Про лига янги мавсумига старт берилади. Хабарингиз бор, янги мавсумда Про лигада 8та жамоа иштирок этади. Янгича форматда ўтадиган мусобақа тақвими аввалроқ хабар қилинган эди.

Ҳозирда, Республиканинг айрим ҳудудларида эпидемиологик вазият ўзгармагани туфайли, ушбу ҳудудларда футбол учрашувларини ўтказишга рухсат берилмаган. Шу боис, Про лига 1-туридаги “Хоразм” – “Турон” баҳси “Турон” клуби майдонига кўчирилди. Табиийки, ушбу клубларнинг иккинчи даврадаги баҳсига Хоразм мезбонлик қилади.

Шунингдек, 2-турдан ўрин олган “Нефтчи” – “Хоразм” учрашуви ҳам меҳмонларга енгиллик яратиш мақсадида, Фарғона вилоятида кетма-кет икки учрашув ўтказишини инобатга олиб, 8 июль кунидан 7 июль кунига кўчирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!