Коронавирусга чалинган Дибаланинг аҳволи қандай? (фото)

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Пауло Дибалада 21 март куни коронавирус аниқланганидан хабарингиз бор. 

Аргентиналик футболчи айни дамдаги аҳволи ҳақида ўз инстаграми орқали хабар берди.

"Ҳаммаси зўр", - деб ёзади Дибала.

ди

Маълумот учун, "Ювентус"нинг 3 та футболчисида COVID-19 вируси аниқланган эди. Ҳимоячи Даниеле Ругани ва ярим ҳимоячи Блез Матюиди ҳам ҳозирда коронавирусга қарши курашмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)