Косельни “Арсенал”да 2020 йилга қадар қолиши мумкин
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳимоячиси Лоран Косельни “тўпчилар” билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. У бу ҳақда ўзининнг “твиттер”даги саҳифасида эълон қилди.

Франциялик футболчи бугун “Арсенал” билан 2020 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекиши кутилмоқда.  

Айтиш керакки лондонликлар рахбарияти Косельнидан ташқари шунингдек Оливье Жиру ва Франсис Кокленлар билан ҳам шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.

Аввалроқ эса "Арсенал"ни Месут Ўзил ва Алексис Санчеслар тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.