Коста:

Лондоннинг “Челси” клуби билан муносабатлари боши берк кўчага кириб қолган Диего Коста яна “Атлетико”га қайтиш ниятида эканлигини айтиб ўтди.

“Менинг тақдирим аниқ, мен “Атлетико”да ўйнашим керак. Бироқ, битта муаммо бор: “Челси” мени қўйиб юборишни истамаяпти. Бу масаланинг ҳам ечими топилишига умид қиламан. Мен барибир Испанияга қайтаман”, - дейди Коста Globo Esporte нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Челси” Костани судга бермоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)