Коста-Рика терма жамоаси устози Азарни танимади

Хабарингиз бор ўтган куни Коста-Рика терма жамоаси Бельгия билан ўртоқлик ўйини ўтказди ва 4:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эътиборлиси, учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида коста-рикаликлар бош мураббийи Оскар Рамирес бельгияликлар етакчиси Эден Азарни танимади.

“Ўнинчи рақамли футболчи бизга бугун жуда кўп муаммолар туғдирди...Мен унинг исмини биламан”, - дейди Рамирес. Аммо, у ўша футболчи Азар эканлигини  айта олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!