Костанинг қилиқлари Батшуайининг йўлини тўсмоқда

“Челси” клубида жамоа тўпурари Диего Коста ва бош мураббий Антонио Конте ўртасида юзага келган можаро бошқа ҳужумчи – Миши Батшуайининг келажагига таъсир қилмоқда.

Лондон клубида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаётган франциялик тўпурарга “Марсель” ва ПСЖ оғиз солмоқда. Парижликлар футболчини ижарага олиш учун иккинчи маротаба сўров берди. Бироқ “Челси” раҳбарияти жўяли жавоб қайтаролмаяпти. Чунки Диего Коста масаласи ҳали ҳал бўлмади ва бу ҳужумчи жамоадан кетадиган бўлса Миши Батшуайи Лондонда керак бўлади.

23 ёшли Батшуайи АПЛда 14 та учрашувда битта гол урган.

SPORTS.uz