Коутиньо: 5 ҳимоячига қарши ҳаракат қилиш қийин кечди
Ads

Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо Россия термасига қарши ўртоқлик учрашувидан (3:0) сўнг баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Россиянинг ҳимоя чизиғи жуда кучли эканлигига амин бўлдим. Рақиб жамоада бир ярим ҳимоячи ажойиб ўйин кўрсатди ва уни юқори қобилият эгаси дея айтаоламан, афсуски унинг фамилиясини эсимдан чиқариб қўйдим.

Иккинчи бўлимда биз яхши ўйин кўрсатдик, албатта, 5 ҳимоячига қарши ҳаракат қилиш қийин кечди. Бироқ вақт ўтган сари ва баъзи бир ўзгаришлардае сўнг ўз ўйин услубимизни топдик, - дея Коутиньонинг сўзларидан иқтибос келтиради “Р-Спорт” нашри.