Коутиньо Бельгиядан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо кеча ЖЧ-2018 чорак финалида Бельгияга (2:1) қарши бўлиб ўтган учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз финалгача бормоқчи эдик ва бунинг учун бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Нима ҳам дердик, ҳаёт давом этади. Бу футбол. Бунда ғалаба ва мағлубият ҳамиша ёнма-ён юради. Биз ҳозир жуда ҳам ранжиганмиз. Чунки барча бразилияликлар сингари биз ҳам ушбу ўйинда ғалаба қозонмоқчи эдик. Афсуски бундай бўлмади”, - дейди Коутиньо.